«рақамли иқтисодиёт» тегли мақолалар


БМТТД ва Швейцария ҳукумати Ўзбекистон ёшларини рақамли иқтисодиётга жалб қилиш лойиҳасини бошлади
4 июл 2023, 21:43

БМТТД ва Швейцария ҳукумати Ўзбекистон ёшларини рақамли иқтисодиётга жалб қилиш лойиҳасини бошлади

Швейцария БМТТДнинг Ўзбекистондаги ёшлар ўртасида рақамли кўникмаларни ривожлантириш бўйича ташаббусини молиялаштирмоқда. Лойиҳа 13 минг бенефициар, жумладан, қизлар ва қишлоқ аҳолисига мўлжалланган. Уларга рақамли иқтисодиётда муваффақиятга эришиш учун кўникма ва воситалар билан ёрдам берилади.

Ўзбекистонда тадбиркорликни рақамлаштиришни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси ишга туширилди
21 декабр 2021, 14:15

Ўзбекистонда тадбиркорликни рақамлаштиришни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси ишга туширилди

Ўзбекистон Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда БМТТД рақамли тадбиркорликни ривожлантириш учун ёшлар имкониятларини кенгайтириш лойиҳасини ишга туширди. Унинг умумий қиймати — 2,1 млн доллар.

Мобил илова орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини 100 тага етказиш зарур — президент
14 июл 2021, 09:25

Мобил илова орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини 100 тага етказиш зарур — президент

Шавкат Мирзиёев рақамли технологияларни жорий этиш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди. Унда рақамли иқтисодиёт хизматларини 16 трлн сўмга, компьютер дастурлари экспортини 40 млн долларга етказиш мумкинлиги таъкидланди. Бундан ташқари, мобил илова орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари сонини 100 тага етказиш белгиланди. Вазир, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари порталларини шакллантириш бўйича топшириқ берилди.

Рақамли инфратузилмани ривожлантириш учун $2,5 млрд жалб қилинади — Абдулла Арипов
5 феврал 2021, 16:02

Рақамли инфратузилмани ривожлантириш учун $2,5 млрд жалб қилинади — Абдулла Арипов

Ўзбекистонда рақамли инфратузилмани ривожлантириш учун яқин икки йил ичида 2,5 млрд доллар жалб этилади, дея маълум қилди бош вазир Абдулла Арипов Олмаота шаҳридаги форумда. Ушбу маблағлар мобил алоқани модернизация қилиш, электрон ҳукуматни ривожлантириш ва бошқа вазифаларга сарфланади.

Президент йил охиригача рақамли иқтисодиёт соҳасида кескин ўзгариш қилиш топшириғини берди
22 сентябрь 2020, 19:52

Президент йил охиригача рақамли иқтисодиёт соҳасида кескин ўзгариш қилиш топшириғини берди

Президент йил якуни бўйича ҳар бир тармоқ ва ҳудуд раҳбари рақамли иқтисодиёт соҳасида кескин ўзгариш қилиши зарурлигини айтди. Бу янгиланишлар одамларнинг ҳаёти, бюрократия ва коррупциянинг камайгани ва давлат хизматларини кўрсатиш тезлашганида сезилиши лозимлиги таъкидланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг